Хизматлар
Саволларингиз борми ?
Биноларнинг фасад қисмларини ювиш
Бинолар фасадларини ювиш «MaxHelp» клининг компанияси таклиф этадиган энг талабгир хизматларга киради. Ҳар қандай бино атмосфера ҳодисалари ва бошқа салбий омиллар таъсирида ўзининг илк кўринишини йўқотади. Агар нотурар жойлар ичида тозаликни сақлаш осон бўлса, бинолар фасадларини ювиш махсус тайёргарликдан ўтган малакали мутахассислар иштирокини талаб қилади.
Қандай ишларни бажарамиз
- Қурилиш ёки таъмирлашдан кейин қолиб кетган ёриқларни йўқотиш.
- Фасад юзасидаги органик кирларни йўқотиш.
- Бино дераза ва ойналарини кўча чанги, кир-ғубор, граффити, шўрланиш ва бошқалардан тозалаш.
- Юзаларга қуруқ муз сепиш орқали қайта ишлов бериш, ўрнашиб кетган ғуборларни қум зарралари сепувчи қурилма ёрдамида йўқотиш.
- Бинонинг металл элементларини занглардан тозалаш.
Бинолар фасадларини бир йилда икки марта ювиш зарур, бунинг учун қурилиш материали, юзалар ва уларнинг ифлосланиш даражасидан келиб чиқиб технология танланади. Ювиш воситалари ҳам ҳар бир объект учун индивиуал тарзда, албатта аввалдан синаб кўрилиб кейин танланади. Бинолар фасадларини мунтазам ювиб туриш уйнинг қачон қурилганидан қатъи назар кўриниши яхши сақланишини таъминлайди.
Тошкентда бинолар фасадларини ювиш клининг компаниямиз томонидан сифатли ва максимал даражада қисқа муддатда амалга оширилади! Клининг компаниямиз мутахассиси объектга бориб фасаднинг ифлосланиш даражаси, бино фасадини тозалашда бажариладиган ишларнинг мураккаблигини баҳолаши, фасад учун ювувчи ва тозаловчи воситалар танлаши ҳамда бино фасадини ювиш ишларининг нархини аниқлаши бепул.