Коронавирус шароитида тозалаш қоидалари – Max

Коронавирус шароитида тозалаш қоидалари

Коронавирус шароитида тозалаш қоидалари

Соғлом ақлга бўйсуниш ва базавий санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилиш –COVID-19 профилактикасидаги энг асосий маслаҳат ва қоида ҳисобланади.

 

Қўлларни тез-тез ювиш ва ижтимоий масофа сақлаш – жамоат транспортидан фойдаланмайдиган ва масофадан ишлайдиганлар учун шу чораларнинг ўзи етарли. Аммо офисда хавфсиз муҳит бўлиши учун ходимлар ва иш берувчилар нима қилиши керак.

 

Муассаса ёки идорада дезинфекция тадбирларига тўлиқ амал қилиниши учун дезинфекция тадбирларини ташкил этиш, ўтказиш ва назорат қилишга масъул шахсларни аниқлаб олиш керак – бу клининг компанияси ёки дастлабки тайёргарликдан ўтган шахслар бўлиши мумкин.

 

Дезинфекция воситаларидан фойдаланишда хавфли ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш учун:

 

Иш бошлашдан олдин махсус либослар, қўлқоплар, индивидуал ҳимоя воситалари мавжудлигини текширинг;

дезинфекцион аралашма ва воситаларни назоратсиз қолдириш тақиқланади;

дезинфекцион тадбирлар вақтида овқатланиш, ичиш, чекиш тақиқланади;

тадбирлар ўтказишни бегона шахслар ёки тайёргарликка эга бўлмаганларга ишониб топшириш тақиқланади.

Муассасада дезинфекция ўтказиш учун қуйидагилар зарур:

 

дезинфекция ўтказиш учун восита ва инвентарлар ажратиш;

дезинфекция ўтказиш учун масъул ходимларни аралашмалар тайёрлаш қоидалари ва шартлари билан таништириш, индивидуал ҳимоя воситалари, хавфсизлик техникасидан фойдаланиш.

Иш жойида дезинфекция қилиш керак:

 

Барча юзалар;

Одамлар кўп тўпланадиган, уларнинг нафаси ёки қўллари кўп тегадиган (тутқичлар, эшик тутқичлари, столлар, оргтехника, жумладан компьютер сичқони, клавиатура ва бошқалар) юзаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур;

Қўллар.

Манба : c-house.com.ua