Ойналарни ташқаридан қандай ювиш керак – Max

Ойналарни ташқаридан қандай ювиш керак

Ойналарни ташқаридан қандай ювиш керак

Ойна ювиш қуйидаги босқичларга бўлинади: дераза ромларини ювиш, фурнитураларни ювиш, ойналарни ювиш ва ниҳоят дераза токчаларини ювиш. Аввал кўча, яъни ташқи томон, кейин ички томон ювилади. Деразалар механизмлари ҳам яхшилаб тозаланиши керак.

Агар ром ёғочдан бўлса, ойнани чиқариб олиш, ювиш ва қайта солиш керак. Пластик ромлар осон чиқарилади, ювилади ва жойига солинади. Энг қийини баландда жойлашган ойналар билан бўлади. Уларни ювиш учун уй бекалари кўпинча бизга мурожаат қилишади.

Ойналарни ювишда энг асосийси – хавфсизликка риоя қилиш. Узоқ бурчакларни ювиш учун ҳаётни хавф остига қўйиш ва деразадан чиқишнинг кераги йўқ. Ойналарни қулай ва хавфсиз тарзда тозалашга ёрдам берадиган махсус қурилмани сотиб олиш ёки ижарага олиш мумкин.

Ойналарни ювиш учун бизга қуйидагилар керак бўлади:

Юазси қаттиқ бўлмаган губкалар;

Пақирча ёки тоғорачалар. Бирида ювувчи восита аралаштирилади, иккинчисида латта ва губкаларни чайқаш учун оддий сув бўлади;

Чўткали швабра;

Магнитли чўтка (энг яхши вариант) у ойналарни бирданига ҳар икки тарафдан ювиш имконини беради;

Ойналар учун микрофибрадан тайёрланган мато; зарур ҳолларда нарвон;

Мураккаб кирларни кетказиш учун резинкали қирғич.

Ҳеч қачон эски доғ ёки бўёқни кетказиш учун пичоқ ёки лезвиядан фойдаланманг, ойнани шилиб қўйиш мумкин.

Қандай ювиш воситалари ва жиҳозлар керак

Тозалаш воситаларига яхши эътибор беринг ва ҳеч қачон таркибида абразив бўлган воситалардан фойдаланманг, ҳеч қачон спирт ёкин бензин, кислоталар ёки ишқорларни ишлатманг.

Ҳозирда ойналарни тозалаш учун кўплаб воситалар ишлаб чиқарилмоқда. Улар спрейлар ёки пастасимон эмульсиялар кўринишида чиқарилади, таркибида керакли миқдорда ойналар учун хавфсиз бўлган спирт мавжуд. Оддий совунли аралашма ёки нашатир спирти аралашмасидан ўзингиз ҳам ювиш воситаси тайёрлашингиз мумкин.

Қишда ойна устидаги музламани кетказиш учун уни қириш ёки илиқ сув сепиш керак эмас, балки ош тузини сувда аралаштириш ва сувни муз устидан қуйиш керак. Муз дарҳол эрий бошлайди ва муздан тозаланган ойнани қуруқ мато билан артиш керак. Илиқ кунлар бошлангунича ойна тозалагичдан фойдаланишга ҳожат йўқ.

Ҳамма ҳам ишонмагани ёки аллергияси борлиги учун сунъий ювиш воситаларидан фойдаланишни ёқтирмайди, шу боис ювиш воситасини ўзингиз тайёрлашингиз мумкин. Бир литр сувга совундан тайёрланган аралашма ва бир ош қошиқ нашатир спирти қўшилади. Бу аралашма дераза конструкциясини аъло даражада тозалайди.

Дераза ромларини пластик учун мўлжалланган тайёр аралашма ёки мос келадиган ювиш воситаси қўшилган сув билан ювиш мумкин.

Ойналарга таркибида спирт бўлган восита суртилади, бу унинг юзасини идеал даражада тозалаш имконини беради. Микрофибрадан тайёрланган мато ортиқча сув ва кирларни ўзига аъло даражада сингдириб олади.

Деразаларни мустақил артиш учун керакли махсус жиҳозлар:

Телескопик чўтка швабра. Икки томонлама швабра резинкали қирғич ва юмшоқ губкага эга. Швабра узунлигини бошқариш ойнани иккита сатҳда ювиш имкониятини беради. Губка ювиш воситаси билан намланади, у асосий кирларни кетказади. Бу жараён конструкция тўлиқ тозалангунига қадар давом этади. Ортиқча суюқлик йўқотилади, шундан сўнг ойна тозаланади ва товланиб туриши учун пахтадан тайёрланган қуруқ мато билан артилади.

Магнит чўтка. Ойналарни ташқаридан ювиш учун магнит билан мустаҳкамланадиган иккита юмшоқ губкага эга бўлган магнит чўткадан фойдаланиш мумкин. Губкалардан бири ичкаридан, иккинчиси ташқаридан ойнага ёпиштирилади, чўтка ҳаракатланганидан бир вақтнинг ўзида ойнанинг икки тарафи тозаланади. Қотирилувчи деталларнинг тортишиши кучли бўлиши зарур, акс ҳолда ойна кўнгилдагидек тозаланмайди.

Пластик деразанинг фурнитура ва барча механизмларини тозалашни эсдан чиқарманг, сўнгра барчасини нам латта билан артамиз, қуришини кутамиз ва зарур бўлса мойлаймиз.

Баландда жойлашган ойналарни ювиш

Баландда жойлашган ойналарни ювиш хавфли ва қийин. Бу жараёнда альпинистлар қатнашиши керак. Биз бундай ишларни ўзингиз бажаришингизни асло тавсия қилмаймиз. Бизнинг профессионал мутахасисларимиз бундай ишларни сифатли ва асосийси хавфсиз тарзда бажаришади.

Агар гап буткул ойнаванд бино ҳақида кетса, бу вазифани альпинистлардан бошқаси бажара олмайди.

 

Манба : c-house.com.ua