Ҳеч бўлмаганда йилда бир марта умумий тозалашни амалга ошириш керак, бу билан барча ортиқча нарсалар йиғиштирилади, «яширин» бурчаклар тозаланади, буюмлар тартиб билан жой-жойини эгаллайди. Гап айнан қаер ҳақида эканлиги муҳим эмас: хонадонми, уйми, офисми, савдо залими, ишлаб чиқариш цехими фарқи йўқ.
Саришталикни ҳар куни сақлаш керак, аммо йилда бир-икки марта «улкан тозалов» қилиш керак. Бу ишдан кейин ҳеч нарсага куч қолмаслигини ҳамма билади. Аммо биз мутлақо бошқача маълумотга эгамиз. Биз умумий тозалашни қандай қилиб сифатли, тез ва чарчоқларсиз амалга оширишни яхши биламиз.
Умумий тозалаш қоидалари
Тошкентда умумий тозалашни амалга ошириш чоғида бир нечта оддий қоидаларга риоя қилиш орқали асаббузарликнинг олдини олиш мумкин.
Демак, биринчи қоида — бинони мунтазам тозалаб туринг. Шунда умумий тозалаш ҳам осон кечади.
Иккинчи қоида — вақтни чўзманг. «Полдан шифтгача» тозалашни йилда камида бир-икки марта амалга ошириш керак. Бу оптимал график.
Учинчи қоида — режа тузинг. Режангиз бўлса, бир ишдан иккинчисига сакрамайсиз, балки аниқ ва ортиқча даҳмазаларсиз бажарасиз.
Сизга режа керак…
Биз сизга таклиф этадиган режа тушунарли ва осон:
Тайёрланинг. Ёдда тутинг, умумий тозалашни амалга ошириш зарур ва уни асло ортга суриб бўлмайди.
Театр кийимхонадан, тозалаш эса остонадан бошланади. Бу хонадон ҳақида. Агар офисни тозалаш керак бўлса, биринчи навбатда киришдан бошланади.
Деразалардан бошланг. Аввал ойналарни ювиб-артинг, пардаларни ечиб, ювинг.
Тепадан пастга. Хонани тозалаш тепадан бошланади. Шифтларни супурги билан тозаланг ёки ювинг. Бу вақтда қимматбаҳо буюмлар, масалан, техникаларнинг устини бирор нарса билан ёпиб қўйинг.
Шкаф ва шкафчалар. Деворлардаги шкафларни тартибга келтиринг. Пештахталардаги барча нарсаларни олиб, шкафнинг ичи ва ташини артинг. Пештахталарни ҳам чиқариб ювган маъқул.
Ортиқча нарсалар чиқинди идишига. Шкафдан чиқарилган ҳамма нарсаларни кўздан кечиринг, кераксиз матоҳларни аямасдан чиқинди қутисига улоқтиринг.
Гиламлар. Дарҳол кимёвий тозалашга берган яхши. Ўзингиз тозаламоқчи бўлсангиз, гиламларни аввал чангюткичда тозаланг, сўнгра ташқарига олиб чиқиб яхшилаб қоқинг, кейин гилам учун махсус воситалар билан ишлов беринг.
Юмшоқ мебель. Мебель билан тер тўкишга тўғри келади. Қопламани тозалашга мос воситаларни танланг (имкон борича хлорсиз бўлсин), ортиқча намламанг, махсус чўткалардан фойдаланинг. Шунингдек, мебелнинг ишга яроқлилигини ҳам текшириш мумкин. Зарур бўлса, таъмирланг ёки ишдан чиққан деталларини алмаштиринг, болтларини қотиринг.
Умумий тозалашда энг асосийси — натижа, хона озодалиги ва мусаффолиги. Албатта, кўп вақт ва куч сарфлашга тўғри келади, аммо бу шунга арзийди. Дарвоқе, бошқа йўли ҳам бор — тозалаш мутахассисларини чақириш. Шунда ўз «ресурс»ларингизни сарфлашингизга тўғри келмайди, натижадан эса фақат роҳатланасиз.
Клинер мутахассисларни қаердан топиш мумкин?
MaxHelp компанияси ҳан қандай жойни тартибга келтириш учун сизга зарур билим ва малакага эга мутахассислари хизматини таклиф этади. Профессионал «кимё» ва махсус қурилмалардан фойдаланиш тозалашни анча тез ва сифатли бажариш имконини беради.
Бизнинг компаниямиз билан клининг хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома имзолашингиз билан умумий тозалаш сиз учун қўрқинчли ҳолат бўлмай қолади. Тозалаш масалалари бўйича маслаҳат олиш ёки профессионал клининг хизматига буюртма бериш учун шунчаки бизга қўнғироқ қилинг.
Манба : c-house.com.ua